19K36Telegramda ochish
A2A хизмати комиссияси қанча бўлади? Марказий банк Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмалар, яъни А2А хизмати барча тижорат банкларига техник жиҳатдан тақдим этилганини маълум қилмоқда. 28 март ҳолатига ҳали биронта тижорат банки А2А хизмати ишга туширилганини эълон қилгани йўқ (айрим банклар техник ишланмалар давом этаётгани ва хизмат тез орада йўлга қўйишини анонс қилишган). Регуляторга кўра, А2А хизматининг комиссияси банклар томонидан ўзларининг ички тариф сиёсатига мувофиқ мустақил равишда белгиланади. Комиссия миқдори танланган банк ва хизмат турига қараб фарқ қилиши мумкин. Тезкор тўловлар тизими оператори ўлароқ Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош марказининг А2А хизмати учун тарифлари ҳам ҳали маълум эмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin