17K32Telegramda ochish
SQB ўз AI-трансформациясини халқаро майдонда тақдим этди Тошкентда молия ва технологиялар соҳасидаги халқаро экспертларни бирлаштирган “Silk Road Finance & Technology Forum” ўтказилмоқда. Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) форумда сўнгги олти ойда банкнинг AI-трансформацияси доирасида эришилган натижаларни “Сунъий интеллект асосида ишлайдиган банкни шакллантириш: SQBнинг Марказий Осиё миқёсидаги AI-трансформацияси” мавзусидаги тақдимот орқали намойиш этди. 6 ойда нима ўзгарди? • корпоратив AI стратегияси ишга туширилди; • ягона корпоратив AI платформаси – SQB.Nova ишга туширилди; • 6 та асосий бизнес йўналиши AI-трансформация билан қамраб олинди; • қарийб 2 минг ходимнинг рақамли кўникмалари ривожлантирилди; • Nova платформасида турли лойиҳаларда қайта қўллаш мумкин бўлган 8 та технологик компонент шакллантирилди. SQB.Nova қандай ишлайди? Платформа ходимлар фаолияти, мижозлар билан ишлаш, эксперт таҳлили, қарор қабул қилиш ва операцион жараёнларда AI ечимларини қўллаш учун умумий технологик асосни бирлаштиради. “AI-трансформация натижаси банкда нечта AI модели жорий этилгани билан ўлчанмайди. Асосий мезон – сунъий интеллект банк жараёнларига қандай амалий самара бераётгани ва иш самарадорлигини қай даражада ошираётганидир”, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарув раиси маслаҳатчиси – сунъий интеллект бўйича бош директор Сергей Козлов. SQBда AI ечимлари ягона корпоратив архитектура асосида ривожлантирилмоқда. Бир йўналишда ишлаб чиқилган технологик компонентлар ва тўпланган тажриба кейинги маҳсулотларда қайта қўлланади. Бу янги AI ечимларини банкнинг турли бизнес жараёнларига тезроқ олиб киришга ёрдам беради. Бир платформа. Турли бизнес йўналишлари. Ягона AI экотизими. SQBда сунъий интеллект – банк трансформациясининг бугунги муҳим қисми. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin