
🏦 SQB ўз ахборот технологиялари тизимини янгилади — энди тезроқ, ишончлироқ ва замонавийроқ!
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) ўзининг ахборот тизимини янги замонавий Intel сервер архитектурасига ўтказди. Бу дегани — банкнинг ички жараёнлари энди анча тез ва самарали ишлайди.
Мижозлар учун бу нима дегани?
• Тўловлар ва операциялар тезроқ амалга оширилади
• Интернет-банкинг ва мобил илова янада барқарор ишлайди
• Техник носозликлар ва кечикишлар камаяди
• Хизмат сифати янада юқори бўлади
Энди SQB мижозларга янада тезкор, ишончли ва қулай хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
Лойиҳа “Fido-Biznes” МЧЖ (IABS тизими ишлаб чиқувчиси) ҳамда “Dell Technologies” компаниясининг Ўзбекистон Республикасидаги титулли ҳамкори — “Omni System” МЧЖ билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Бу — SQBнинг рақамли трансформация йўлидаги яна бир катта қадами ҳисобланади.
Манба | Реклама
- https://t.me/sqbuz/4727@sqbuz