Узоқ муддатли кафолатланган ижара хизматларидан фойдаланган бўлармидингиз?
Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ижтимоий сўров ўтказилмоқда.
Хусусан, сўровларда респондентлар субсидиялаш тизимини ислоҳ қилишдан ташқари узоқ муддатли ижара ҳуқуқи бўйича ҳам ўз таклиф ва танловларини билдиришлари мумкин бўлади.
Урбанизация жараёнлари фаоллашиб борган сари нормал дунёда мавжуд илғор тажрибаларни кўпроқ ўзлаштиришимиз керак. Давлат бюджет ҳисобидан ҳар йили триллионлаб маблағларни субсидиялаш ва имтиёзли ипотека учун йўналтирмоқда. Бу яхши. Лекин субсидиялашг ва имтиёзли ипотека қамрови юқори эмас. Юзминглаб ватандошларимиз (айниқса ёшлар) қуш ҳуқуқидаги ва спекулятив жараёнга айланган, яширин иқтисодиётнинг қисми бўлган қисқа муддатли ижарадан фойдаланишга мажбур бўлиб қолмоқда.
Агар ижарада яшовчиларнинг ҳуқуқлари кафолатланса ва ижара муносабатларида қулайликлар оширилса, узоқ муддатли ижара хизматларидан, албатта, фойдаланишган бўлишарди.
- https://t.me/minecofinuz/13102@minecofinuz