22K120Telegramda ochish
Ёш оилалар учун имтиёзли ипотека яна қайтмоқда Бугунги учрашувда янграган энг эътиборли ташаббуслардан бири Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уй-жой ипотека дастури доирасида кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилиши таклифи бўлди. Ҳозирча ёш оилаларга имтиёзли ипотеканинг бошқа тафсилотлари маълум эмас. Ёш оилалар учун имтиёзли ипотека аввалги эпохада, 2007 йилда ҳам жорий қилинган, лекин турли сабабларга (ресурс етишмовчилиги, уй-жой таклифи камлиги, коррупцион омиллар) кўра кенг кўлам ва қулоч ёймаган. Мазкур имтиёздан уй-жойга росмана муҳтож ёш оилалар эмас, имтиёзга канал ва имкон топганлар фойдаланган, дейилса тўғри бўлади. Кейин янги давр бошида ёш оилалар учун имтиёзли кредитлар квота, Ёшлар иттифоқи сертификатлари ва тақсимоти асосида ажратила бошланди. Мазкур тизимни ҳам оммабоп ва уй-жойга муҳтожлар учун манзилли ва адолатли бўлди дейиш қийин. 2017-2021 йилларда имтиёзли ипотека кредитларидан асосан лоял “камолотчилар” ва турли даражадаги давлат хизматчилари фойдаланишди. Асосий танлов мезони қўнғироқ ҳуқуқи, шахсий садоқат кўрсатиш ёки афсуски, коррупция бўлган. 2021 йилдан ипотека кредитларини молиялаштириш бозор тамойилларига ўтилиши билан имтиёзли ипотекадан воз кечилганди. Хўп, ёш оилалар учун имтиёзли ипотека энди қандай бўлади? Ўтган йиллардаги хатолар ва бўшлиқларни такрорламаслик ёки салбий оқибатларни юмшатиш мумкинми?

Arxivda shunga yaqin