16K53Telegramda ochish
Нақдсиз иқтисодиётга ўтиш — тўғри қарор. Лекин бу жараён ортиқча харажат ва самарасиз ечимлар билан давом этмаслиги керак. ЎзЛиДеП истеъмолчилар такрорланаётган эътирозларга қўшилмоқда. Бугун деярли барча тўловлар банк карталари орқали амалга оширилмоқда ва ҳар бир операция ортидан SMS-хабар юбориш амалиёти шаклланган. Илк босқичда бу хавфсизлик ва назорат учун қулай ечим эди, аммо ҳозир бу тизим самарадорлигини йўқота бошлади. Аввало, харажат масаласи. Сўнгги уч йилда SMS-хабар нархи 2 бараварга ошди — 84 сўмдан 168 сўмгача (фақат Humo тўлов тизими хизмат нархини ўзгартиришсиз қолдирди). Алоҳида қаралганда кичик сумма, лекин миллионлаб операцияларда бу аҳоли ва бизнес учун жиддий юк. Иккинчидан, техник чекловлар: SMS доим ҳам ўз вақтида етиб келмайди ва ахборот ҳажми чекланган, бу эса тезкор молиявий назоратни қийинлаштиради. Учинчидан, хавфсизлик. SMS орқали бир марталик кодлар кибержиноятчилар учун энг осон ҳужум нуқталаридан бирига айланган. Халқаро амалиёт бу муаммоларга ечим топган. Европада банклар Push ва In-App хабарномаларга ўтмоқда (Revolut, N26, BNP Paribas), натижада харажатлар 50–70% га камайган. Сингапурда эса юқори хавфли операциялар учун SMS-кодлар бекор қилиниб, иловадаги рақамли токенлар жорий этилган. Ўзбекистон учун ҳам бу йўналиш долзарб. Банклар Push билдиришномалар, иловадаги хабарлар, мессенжерлар ва электрон почта каби бир нечта вариантларни таклиф қилиши керак. Энг муҳими, мижоз қайси форматни танлашни ўзи ҳал қилиши лозим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin