"Ўзбекистонда жуда кўп одамлар немис тилини ўрганаётгани мени жуда хурсанд қилади"
Германиянинг Ўзбекитсондаги элчиси Манфред Хутерер Самарқанд саммити арафасида Anhor.uz учун интервью (видео) берган.
Айрим иқтисбослар:
Децентрализация ҳақида:
Яъни, савол шундан иборатки, бу жараённи қандай тезлаштириш ва Ўзбекистон реалияларида амалга ошириш мумкин? Яъни децентрализация жараёни, қарорлар қабул қилиш ва бу жараённи қуйи даражаларга тақсимлаш, қарорлар биринчи навбатда ўша ерда қабул қилиниши учун.
Тил ўрганиш ҳақида:
Ўзбекистонда жуда кўп одамлар немис тилини ўрганаётгани мени жуда хурсанд қилади. Менимча, бутун Осиёда энг кўп одамлар. Тахминан 400 000 киши Ўзбекистонда немис тилини ўрганади.
ЖСТга аъзолик ҳақида:
"Менимча, протекционистик кайфиятлар узоқ муддатли истиқболда барча миллатлар қашшоқлашишига олиб келади, холос. Ва эркин савдо ҳар бир миллатнинг фаровонлиги ошишига ҳисса қўшади. Шунинг учун менимча, ЖСТ ташкилот сифатида ўз қоидалар тизимини ривожлантиришда давом этиши керак. Ва Ўзбекистон бу йўналишда жуда муҳим қадамларни қўйди".
Германия-Ўзбекистон муносабатлари ҳақида:
"Мен аллақачон айтганимдек, бугунги кунда бизнинг муносабатларимиз ҳеч қачон бўлмаганидек яхши даражада. Ва, албатта, элчи сифатида мен, биринчи навбатда, бутун энергиямни мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни яхшилашга бағишламоқчиман. Уларни янада чуқурлаштиришни ва бунга ҳисса қўшишни истардим".