42K199Telegramda ochish
Немис тили мутахассислари малака ошириш учун Германияга юборилди Вазирлар маҳкамасининг Ўзбекистонда немис тилини ўқитиш тизимини яхшилаш ва ёшларни Германияга касбий таълим учун юбориш бўйича қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатдаги 168 нафар немис тили ўқитувчисини малака ошириш учун босқичма-босқич Германияга юбориш режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа ташаббускорлари, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар ҳамкорлиги — “DUWK” бюроси ҳамда Германиянинг Саксония-Анхалт федерал ўлкаси ва “Askania Future GmbH” компанияси томонидан бугун 28 нафар мутахассис Германияга юборилди. Юборилган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтади. Улар Ўзбекистон ёшларини немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Қарор билан, шунингдек, Савдо-саноат палатаси ҳузурида мамлакатимизда хорижий тилларни ривожлантириш, ёшларни тилга бўлган қизиқишларини орттириш, хусусан немис тилини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ташкил этилганди. *Бу каби ташаббусларни ҳар соҳада қўллаш керак. Яхши натижаларга эришиш учун тизимдагиларнинг малакасини ошириш энг тўғри йўл.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin