23K106Telegramda ochish
Савдо-саноат палатаси қошида DUWK Büro — Германия-Ўзбекистон Бизнес Ҳамкорлиги Бюроси ўз фаолиятини бошлади DUWK Büro раҳбариНабижон Содиқжонович Касимов. У ўзбек дипломати. 2008-2013 йилларда Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари, 2013-2017 йилларда хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси, 2017 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг Германия, Швейцария, Чехия ва Швециядаги элчиси лавозимларида фаолият олиб борган. Набижон Касимовнинг дипломат сифатида тажрибаси жуда катта. Бу эса юқори натижаларга эришишига хизмат қилади. DUWK Büro Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг ишчи органи бўлиб, Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ташкилотнинг асосий мақсади – ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алмашинувни ривожлантириш, янги бизнес имкониятларини кашф этиш ва инвестиция фаоллигини рағбатлантиришдан иборат. Бюро стратегияси икки мамлакат иқтисодий ҳамжамиятлари ўртасида тажриба, ғоялар ва инновациялар алмашинуви учун қулай платформа яратишга қаратилган. DUWK Büro яшил иқтисодиёт, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва бандлик каби соҳаларда ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ўрнатишда тадбиркорларга кўмакдош бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin