Ёшларимизга четга чиқишда тилни билиб, тайёргарлик кўрган ҳолда боришларини тавсия қилган бўлардим. Мисол учун, Россияга оддий ишчи бўлиб боргандан кўра яхши ўқитадиган, муносиб ҳақ тўлайдиган Европа мамлакатига борган афзал.
Бундай имконият сизда бор. Савдо-саноат палатаси эълонига кўра, Германияда касбий таълимда ўқиб, юқори даромадли ишга жойлашиш мумкин экан. Ўқиш учун немис тилини B1 даражада билиш талаб қилинса, ўқув жараёнида ҳар ой 950 евродан 1200 еврогача стипендия олиш мумкинлиги айтилган.
Ўқиш мобайнида заводларда амалиёт ўташ, ўқишни битиргандан сўнг у ерга ишга жойлашиш имкони яратиларкан. Бу каби курслар аввало, иқтисодимизга катта фойда келтиради, сўнгра ёшлар иш билан таъминланади. Россияга бориб ишлагандан кўра Европада ишлашга нима етсин.
Маълумот учун 1094 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки касбий таълим телеграм гуруҳига аъзо бўлинг.
- https://t.me/uzchamber/11836@uzchamber
- https://t.me/kasbiytalim2023@kasbiytalim2023