26K79Telegramda ochish
Нефть яна арзонламоқда, афсуски, монополлашган Ўзбекистонда бундан наф йўқ АҚШ меҳнат бозори бўйича кутилганидан ёмонроқ чиққан статистика ортидан доллар индекси, ғазначилик қоғозлари даромадлилиги пасаймоқда. Эрталабдан нефть котировкаларининг пасайиши янада тезлашган. Ой бошида 88 доллардан, жума куни 80 доллардан сотилган нефть котировкалари 75 долларгача тушган. Афсуски, глобал бозорларда юз бераётган бу ўзгаришлар, қанчалик ғалати эшитилмасин, манбалари диверсификациялашган ва рақобатли бозор йўқ Ўзбекистонга таъсир кўрсатмайди. Чунки мамлакат иқтисодиёти учун фақат бир манбадан, шонли энергетиклар ва уларнинг олигарх шерикларининг оғалари — шимолликлардан нефть ва бензин олишга боғлаб ташланган. Шундай экан, бензин арзонлашмайди, бензин арзонлашмаса, пропан ҳам арзонлашмайди, нархлари қўлда бошқарилаётган метан таъминоти хавотирлари куз келмасиданоқ бошланади. Тўхтамаётган стресслардан иқтисодиёт рақобатбардошлилигини йўқотишда давом этаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin