22K18Telegramda ochish
Ўзбекистон таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш борасида намунали эканлиги айтилди Бугун, Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигининг иккинчи куни давомида таълим ислоҳотлари ҳам муҳокама қилинди. Тошкентда ўтаётган бу тадбирларда халқаро экспертлар педагогика ва таълим соҳасида ҳам фикр алмашишяпти. Масалан, “Times Publishing Ltd” бош ижрочи директори Сю Пенг Йимнинг таъкидлашича, у Ўзбекистон таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари учун намуна бўлишига ишонар экан. “Педагоглар ва халқаро ҳамкасблар ўртасида илғор амалиётлар алмашинуви амалга оширилиб, ўзбекистонлик педагоглар билан янги ўқув дастурларини яратиш, ўқитувчиларнинг кўникмаларини ошириш бўйича иш жадал давом этмоқда”, — деб таъкидлади Йим. Унинг қўшимча қилишича, бу ҳаракатлар кўзланган марраларга эришишни таъминлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin