АЭС қурилмаслиги ҳам Ўзбекистон манфаатларига мос келади
Мен бунга ишонаман, бир кун келиб, Акмал ака Саидов ёки эски гвардиянинг янги даврда ҳам фаол бўлган яна бир бошқа фронтменларидан бири "АЭС қурилиши Ўзбекистон манфаатларига мос келмайди, бизнинг ҳудудимизда ҳеч қандай ядровий объектлар бўлмайди" дея баёнот беради.
Агар сиёсий хоҳиш бўлганида эди, Ўзбекистоннинг ҳарбий (ОДКБ) ва сиёсий иттифоқларга кириши (ЕОИИ моҳияти ва мундарижаси бўйича ғирт сиёсий блок) 12 йил аввал қабул қилган қонунимиз билан тақиқланганини 5 йил аввал ҳам айта олган бўлардик.
Дарвоқе, «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунининг ҳарфи ва моҳияти тўғри ишлатилса, қонун АЭС қурилишини ҳам блоклай олади. Бунга сиёсий хоҳиш керак холос. Чунки АЭС қурилиши давомида ва ишга тушгандан кейин қўриқлаш ва хавфсизлигини шимолдаги босқинчи моховлар ўз қўлига олиши эҳтимоли мавжуд (чизилаётган "махфий" бизнес режада қўриқлаш билан боғлиқ алоҳида шиширилган харажатлар мавжуд). АЭСни қўриқлаш баҳонасида қандайдир хорижий ҳарбий мудофаа тузилмаларининг бўлишини эса қонунчилигимиз тақиқлайди.
- https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/18/akmal-saidov/gazeta.uz
- https://t.me/tashqaridaUZ/42@tashqaridaUZ
- https://lex.uz/docs/5269488lex.uz