23K33Telegramda ochish
Мактабларда узайтирилган таълим бериш тизимини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилмоқда “Дебат Холл”да “Илм-фан, таълим, ёшлар сиёсати масалалари” мавзусидаги теледебатнинг тақдимотида Халқ демократик партиясидан вакил Феруза Мадраҳимова ёш баркамол авлоднинг сифатли таълим олиши партиянинг бош мақсади эканини таъкидлади. Шу мақсадда қуйидагилар таклиф қилинмоқда: • мактабларда узайтирилган таълим бериш тизимини йўлга қўйиш; • инклюзив таълим беришни янада такомиллаштириш; • ОТМ шартномаларини давлат томонидан қатъий белгилаш ҳамда 3 йил давомида ушбу белгиланган суммани ўзгартирмаслик. Шунингдек, Ўзбекистонни ҳар бир бола қаерда ва қайси оилада туғилганидан қатъий назар, ўз орзуларига эриша оладиган, кимнингдир тараққиёти унинг моддий аҳволига эмас, фақат билими, иқтидори, меҳнатсеварлигига боғлиқ бўлган мамлакатга айлантиришга интилиши қайд этилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin