23K31Telegramda ochish
Пулли "парковка"лар ташкил этиш шаффоф ва рақобатли бўладими ёки бюрократик ва бир қўлли? Ўтаётган ҳафтада пойтахт ҳокими «Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарор билан "Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этиш" Тартибини, шунингдек, пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини тасдиқлади. ОАВ ва жамоатчилик эътибори асосан тасдиқланган тўловлар миқдорига қаратилди. Пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этиш Тартиби эса нимагадир муҳокамалардан четда қолди. Рақобат қўмитаси мазкур Тартибни рақобатга таъсири, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва регуляция мутаносиблиги нуқтаи назаридан кўриб чиқса бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin