26K104Telegramda ochish
Янги монополия товони: Пулли парковка учун максимал тариф 30 минг сўм этиб белгиланган Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган учрашувда бу ҳақда эълон қилинган. Spot мухбири мазкур учрашувдан қатор тафсилотларни келтирган. Ўтган йили октябрда тариф зоналарига қараб пулли парковкалар учун йиғим миқдори соатига 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача қийматда ўрнатилган, максимал тариф Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланиши кўрсатилган эди. Ўшандаёқ янги парковка қироли пайдо бўлишидан хавотир олиб эълон қилинган қоидаларни рақобатга таъсири, рухсат бериш тартиб-таомиллари ва регуляция мутаносиблиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этган эдик. Хавотирларимиз амалда материаллашди. Тошкентда росмана парковка қироли яратилди. Ўтказилган ва кутилмаган талабгор ғолиб бўлгач, натижалари бекор қилинган аукционнинг ўзи тарих китобларига киради. Қизиғи бу ўйинларнинг ҳаммаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигини, Рақобат қўмитасининг сукути остида рўй берди "Ғолиб" тайинлаб олингач, кейин бу шармандалик яна давом этди. Пулли парковка ҳуқуқи топширилган тузилмага ахборот тизимини ҳам топширишди. Бу билан пулли парковка ташкил этиш тизимига бошқа бегона рақобатчи кирмаслигини, янги ўйинчилар кирган тақдирда ҳам ахборот тизими ва йирик оператор билан келишишига тўғри келадиган бузуқ тизим яралди. Кўраяпсизки, бу бузуқ ишларнинг ҳаммасининг товони бор ва товон тўловчи доимгидек ўзбекистонликлар бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin