26K47Telegramda ochish
Электроскутерларга бож ёки нотариф чекловлар қўйиладими? Малайзиянинг "Pro Events and Marketing Sdn Bhd" компанияси Ўзбекистонда электроскутерлар ишлаб чиқармоқчи. Бошқа нормал макон ва замонда бундан қувонса арзийди. Лекин афсуски, бугунги Ўзбекистон реалликлари учун бу жудаям хавотирли ва ҳатто қўрқинчли хабар. Ўзбекистонликлар нимадир ишлаб чиқаришнинг локаллаштиришга уринишлардан юракларини олдириб қўйишган, чунки унинг ортидан бозорни бир қўлли қилиш ва юқори бож, тўсиқларни ўрнатиш орқали танловни, рақобатни ўлдириш бошланади. Худди электромобиллар ёки узоққа бормайлик, памперслар билан бўладигани каби. Ҳозирда электроскутерлар учун божлар йўқ, айнан шунинг учун ўтган йили ўртача қиймати 150 долларни ташкил этадиган 200 мингдан ортиқ скутерлар импорт қилинган. Ҳозирда бозорда ўртача 200 доллардан бошлаб қийматда турли скутерларни сотиб олса бўлади (юзминглаб курьерлар шу восита орқали ишли ва даромадли бўлишмоқда). Лекин биз биламизки, агар скутерларни қайсидир лўттивоз "маҳаллийлаштирувчи" ёки чайқовчи "ишлаб чиқариш"ни бошласа, скутер 300 доллардан арзон бўлмайди. Буюртма қилинса бас, Стандарт ЎзШотирлар саноқсиз тўсиқларни ўйлаб топишади ва яратиб беради. Масалан, скутер сезгирлиги синовларини ёки Мўйноқда скутер полигони ўйлаб топишади, скутер учун қимматлаштирилган рақамлар янада қимматлаштирилади. Йўқ жойда скутер қироли яралади. Ҳозирдан 30-35 млн.долларлик скутер бозори кимнингдир кўзини ўйнатаётган бўлиши мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin