
Ўзсаноатқурилишбанк Франциянинг етакчи молия институтлари билан келишувларга эришди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 11-13 март кунлари Францияга қилган ташрифи доирасида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Франция банклари ва молия институтлари билан қўшма ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қатор музокаралар ўтказилди.
Хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва Франциянинг етакчи банкларидан бири “Societe Generale” банки ўртасида лойиҳаларни молиялаштириш учун 150 млн евро миқдоридаги ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Томонлар Ўзбекистонда барқарор ва яшил иқтисодиёт ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда қарз қимматли қоғозлар йўналишида консултацион хизматлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олишди.
Бундан ташқари, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Европанинг йирик молиявий гуруҳи — “ODDO BHF” француз-немис молиявий гуруҳи билан банк мижозларининг савдо амалиётлари ва инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш, ғазначилик операцияларини амалга ошириш ҳамда ходимлар ўртасида тажриба алмашишни ўз ичига олган 2025-2027 йилларга мўлжалланган, қиймати 70 млн АҚШ долларлик ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Манба | Реклама