24K39Telegramda ochish
Ўзсаноатқурилишбанк Германия “Дойче банки”дан қиймати 165 млн. евролик синдикатланган кредит жалб қилди Жорий йилнинг 28 май куни Ўзсаноатқурилишбанкка Германия “Дойче банки” томонидан умумий қиймати 165 млн. еврога тенг синдикатланган кредит ажратилди. Давлат раҳбари томонидан тижорат банкларига хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш ва ташқи молиялаштириш манбаларини кенгайтирган ҳолда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилган. Ўзсаноатқурилишбанкга Германия “Дойче банки”дан жалб этилган синдикат линияси ҳам мазкур топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилди. Олинган маблағлар Ўзбекистонга хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратиш, хусусан, саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда кичик ва ўрта бизнес йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin