26K59Telegramda ochish
Газ истеъмоли камайиши ИЭСлар ҳисобига бўлганини айтиш адолатдан бўларди Чунки, ҳурматли жаноб вазир, мавзудан ташқаридаги одамлар, у оддий фуқароми ё юқори лавозимли қарор қабул қилувчими, вазият ҳақида манипуляция ахбороти етказиш орқали чалғитилмаслиги керак. Ўзларингиз қайта ва қайта ёзаяпсиз, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 30 фоиздан ортиғи қайта тикланувчи манбалардан олинаяпти, рекордлар урилди деб. Демак, газ ёқиб электр оладиган ИЭСлар улуши 70 фоизгача қисқарган, илгари бу кўрсаткич 85 фоиздан ортиқ эди. Демак, Ўзбекистонда энг кўп гвз ишлатадиган ИЭСларда газ ёқиш сезиларли қисқарган ва бутун Ўзбекистон учун газ истеъмоли қисқариши ҳам айнан уларнинг ҳисобига тўғри келган. Шимолдан газ импорти қўрқинчли тарзда ошаётган, триллионлар бурғулашга сочилаётганига қарамай, ўзимизда газ қазиб олиш қисқараётган шароитда, Шўртандан тортиб GTL'гача заводлар газ йўқлиги учун ярим қувватида ишламаётган, ўнлаб, юзлаб ишлаб чиқариш субъектларига газ етказиб берилмаётган, газ тақсимоти бозор эмас, чиновниклар қўлида қолаётган мураккаб бир вазиятда газ истеъмоли камайди, дейиш жудаям ғализ туюлади. Худдики нонни қисқартириб, ўрнига пирожний еяпмиз дегандек.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin