14K93Telegramda ochish
Таълимда ҳам геттолар яратмайлик! Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармон лойиҳаси эълон қилинипти. Фармонда жуда яхши таклифлар бор. Лекин мен ёмон таклифларга тўхталмоқчиман. Биринчи ва энг расво таклиф бу Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга бериш билан боғлиқ. Навбатлилик коэффициенти қайси мактабларда паст? Ўлманг, бириктирилган аҳолиси турмуш даражаси ҳаминқадар, асосан кам таъминланган аҳолининг фарзандлари ўқийдиган мактаблар. Шунинг учун ҳам турмуши фаровонроқ, моддий аҳволи яхшироқ ота-оналар бу мактабларга фарзандларини бермайдилар. Ўзи бусиз ҳам кейинги йилларда хусусий мактабларга урғу берилгани сари оддий халқ фарзандлари борадиган давлат мактабларининг аҳволи абгорлашиб бораяпти. Сизлар ўша давлат мактабидаги шароитлар ва таълим сифатини яхшилаш ўрнига, хусусийларга бервориб қутулмоқчисизлар. Ўша ҳудуддаги қўли калта ота-оналар кейин нима қилади? Янаям узоқроқдаги, балки қишлоқдаги мактабларга жўнатадими? Ижтимоий тенгликнинг боши бу мактаб. Сизлар кейинги 4 йилда шу мувозанатни буздинглар ва бир авлод умри ўтмай, бунинг оқибатларини ўз танангларда ҳис этасизлар. Унутманг, бойликлар ва баланд деворлар геттолардан ҳимоя қила олмайди. Иккинчи бузғунчи таклиф бу Мактаб директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши билан боғлиқ. Кенгашларда сайланган депутатлар ўтиради деб ўйлайсизми? Ҳеч ким сайламаган, ҳокимларнинг югурдаги ва шотирларидан иборат бир тўдага мактаб директорларини тайинлашни топширмоқчимисизлар? Директорларнинг бўйнига ҳоким бўйунтуруғини илиш билан баробарку бу. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin