16K88Telegramda ochish
Яна бир ёмон лойиҳа Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган умумтаълим муассасаларини хусусий сектор вакилларига ишончли бошқарувга бериш таклиф этилмоқда. Навбатлилик коэффициенти қайси мактабларда паст? Биринчи навбатда бу бириктирилган аҳолиси турмуш даражаси ҳаминқадар, асосан кам таъминланган аҳолининг фарзандлари ўқийдиган мактаблар. Шунинг учун ҳам турмуши фаровонроқ, моддий аҳволи яхшироқ ота-оналар бу мактабларга фарзандларини бермайдилар. Ўзи бусиз ҳам кейинги йилларда хусусий мактабларга урғу берилгани сари оддий халқ фарзандлари борадиган давлат мактабларининг аҳволи абгорлашиб бораяпти. Агар таклиф амалга ошса, ўша навбатлилик коэффициенти паст давлат мактабидаги шароитлар ва таълим сифатини яхшилаш ўрнига, хусусийларга бервориб қутулиш практикаси пайдо бўлади. Ҳа, лойиҳада умумтаълим муассасасида таълим олаётган ҳамда унга бириктирилган микроҳудуд ўқувчиларини бепул ўқитиш белгиланиши мумкин дейилган. Мумкин, эътибор бераяпсизми? Шарт эмас! Қолаверса, хусусий инвестор бепул таълим олаётганга қандай ёндашади? Албатта ўгайдек, бегонадек, ортиқча муаммодек. Ижтимоий табақаланиш, тоифаланиш келтириб чиқарадиган масалаларни айтмай қўя қолайлик. Давлат мактаб масаласини фақат хусусий сектор орқали ечиш йўлидан юриши, ортиб бораётган талабни хусусий сектор орқали қондиришга уриниш нотўғри йўл. Бу қолган давлат мактабларида сифатнинг борган сари ёмонлашуви, таълим стандартларини таъминлаш бўйича давлат функцияларининг бажарилмаслигига олиб боради. Мактаб давлатнинг тўғридан тўғри функцияси. Масалан, иқтисоий фаолият эса бундай эмас. Бизда давлат иқтисодиётга аралашади, айни вақтда мактаб функциясини хусусий секторга топшириб қутилишга уринишлар кўпайиб бормоқда. Бошқача айтганда давлат қилмаслик керак бўлган ишни қилиб, қилиши керак ишдан ўзини тиймоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin