13K12Telegramda ochish
"Улуғбек издошлари" онлайн олимпиадасида берилаётган саволларнинг скриншотлари асосида каналда иккита хабар қўйилган эди. Маълум бўлишича, бизга скриншот юборган ўқувчиларимизнинг браузерларида автотаржима функцияси ёқилган ва натижада саволлар матни тушунарсиз ва хато тарзида шаклланган. Ҳар икки хабар ҳозирда ўчирилган. Бизга скриншотлар орқали хабар юборган ўқувчимиз ва канал номидан олимпиада ташкилотчиларидан расман узр сўраймиз.

Arxivda shunga yaqin