Яхши янгилик: микроҳудуддан ташқаридаги мактабни ҳам танлаш мумкин
2019 йилда жорий қилинган тартибга кўра ота-оналар фарзандларини фақат яшаш жойларидаги бириктирилган микроҳудуддаги мактабгагина жойлаштира олардилар.
Крепостнойлик анқиб турадиган ва таълимда геттолар яратадиган бу тартибни кўп танқид қилганман.
Яхшики бу йилдан ўзгаришлар ваъда қилинмоқда. Унга кўра:
15 июндан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтган ота-оналарга 1- синфга чиқадиган фарзандлар учун 3 та мактабни танлаш имконияти берилади:
Биринчи мактаб-ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;
Иккинчи ва учинчи мактаблар — ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.
Агар ота-оналар микроҳуддуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1−15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.
Албатта кенг маънода бу ҳам ечим эмас. Давлат таълимга бўлган талабни хусусийларга аутсорсингга бериб қутулмасдан, мактаблар сонини ошириш ва уларда таълим сифатини яхшилаш йўлидан бориши зарур. Ахир таълим давлатнинг тўғридан-тўғри вазифаси.
Қанақадир Қорабоғда, Тожикистонда, Қирғизистонда мактаб қуришдан кўра 2 ва ҳатто 3 сменада дарс ўтилаётган ҳудудларга мактаблар қўриш ҳақида ўйлаш керак.
- https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/17192@Rasmiy_xabarlar_Official
- https://my.maktab.uzmaktab.uz