12K31Telegramda ochish
Импорт ўсимлик ёғини давлат харидлари сифатида сотиб олишга бўлган тақиқ бекор қилинди Эсингиздами, импорт ўсимлик ёғини давлат харидлари сифатида сотиб олишга бўлган тақиқни бекор қилиш кераклиги ҳақида айюҳаннос солганларимиз? Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан Соя, арахис, зайтун ёғи, шунингдек ва энг асосийси кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи чиқарилган. Энди ўсимлик ва пахта ёғига бўлган давлат назорати остидаги субъектларнинг босими янада пасаяди, демакки нархлар янада мувозанатлашади. Рационал қарор. Албатта олқишлаш лозим. Ҳаддан ташқари импортга боғлиқ бўла туриб қандай қилиб ўсимлик ёғини давлат харидлари сифатида сотиб олиш тақиқланган импорт маҳсулотлари рўйхатига киритиш мумкин эди ўзи? Майли. Хатолар вақтида тан олинса, хато ўрнига ўтмайди. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди ўша қолган 523 та товар рўйхати бутунлай бекор бўлиши лозим. Аввал ёзганимиздек, улар орасида Ўзбекистонда умуман ишлаб чиқарилмайдиган товарлар ҳам бор. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin