18K231Telegramda ochish
Ёмон қарор, афсуски, қабул қилинди Бундан уч ой аввал маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган қарор лойиҳаси пайдо бўлган эди. Соғлом ақл якунда устун келишига бўлган умидлар яна ўзини оқламади. Бугун лойиҳа ҳукумат қарори сифатида қабул қилинган. Хорижда ишлаб чиқарилган юзлаб товар ва хизматлар номенклатурасига давлат харидларида иштирок этиш энди тақиқланади. Мамлакат охири кўринмайдиган протекционизм ва фаворитизмнинг янги босқичига қадам қўймоқда. "Маҳаллийлаштириш" байроғи янада баландроқ кўтарилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin