13K113Telegramda ochish
Охири кўринмайдиган протекционизм ва фаворитизм Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги навбатдаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа мундарижаси бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган. Хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган 300дан ортиқ товар ва хизматлар номенклатурасига давлат харидларида иштирок этиш тақиқланади. Рўйхатда, масалан маиший ва электротехника, қурилиш материаллари кабилар жой олган. Ҳидини сезаётгандирсиз, қаердан анқиётганини. Давлат харидларида иштирок этиш тақиқланмаган бўлса ҳам, ўша импорт товарга нисбатан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 15%лик преференция берилиши қоидалари 1 ноябрданоқ кучга кирганидан хабардорсиз. Масалан, давлат харидларида 1000 долларлик 2 контурли импорт қозонхона ва Акфанинг 1140 долларлик 2 контурли қозонхонаси вариантлари бўлса, буюртмачи Акфанинг қозонхонасини олишга мажбур. Ягона илинж берадигани давлат харидларида иштирок этиши тақиқланган товарлар рўйхатида енгил автомашиналар ҳам бор. Лекин бу позиция қарор имзоланишида ё йўқ бўлиб қолади, ёки АҚШ, Хитой, Таиланд ва Польшадаги заводлардан импорт қилиб Ўзавто ёрлиғи билан сотилаётган Trailblazer, Equinox, Tahoe, Traverse, Škoda Kodiaq автоларга тадбиқ этилмайди. Бу сафар танишинг, фикр билдиринг, эътироз қолдиринг, дейишга қийналаман. Чунки мамлакатнинг иқтисодий тараққиёти ва келажагига умидлар кундан-кун сўниб бормоқда, халқнинг, солиқ тўловчиларнинг қарорлар қабул қилишга таъсири имконияти эса ундан ҳам тезроқ сўнмоқда. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin