
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг раиси этиб сайланибди.
2-4 ноябрь кунлари БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий Конференцияисининг 32-сессиясида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев 2022 йилгача ФАОнинг юқори бошқарув органи ҳисоланадиган минтақавий Конференцияга раис этиб сайланди. Вазир Ж.Ходжаев 2 йил давомида қадар Конференция фаолиятига раҳбарлик қилади.
Бу дегани мамлакатимиз вакиллари фаолият доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариб, мувофиқлаштириб, ҳал қилувчи таклифларни киритади. Конференция раиси минтақавий Конференциянинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга оширишга кўмаклашади ва барча тадбирларни мувофиқлаштиради. Минтақада ФАО фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай норасмий консультациялар, ташаббуслар ва дастурлар Конференция раиси билан ҳамкорликда амалга оширилади.