Қишлоқ хўжалиги соҳасида бу йилги мураккаб даврда бир қанча амалий ишлар қилинди. Буни Президентимиз яқинда соҳа ходимларига йўллаган табрикларида ҳам қайд этдилар.
Жамшид Ходжаев бошқарувидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аграр соҳада катта ўзгаришларни амалга оширяпти. Вазирлик максимал самарадорлик учун ҳаракат қилаётгани қувонарли.
Биргина 2020 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалигида 6 миллион тоннадан ортиқ ғалла, 3 миллион 81 минг тонна пахта, 2 миллион 800 минг тоннадан ортиқ мева, салкам 1 миллион 700 минг тонна узум, 15 миллион тоннага яқин сабзавот ва полиз, 578 минг тонна дуккакли ва мойли маҳсулотлар ҳамда 322 минг тонна шоли етиштирилди. Пандемия шароитида бу кутилганидан кўра яхшироқ натижа.
Икки ой аввал Жамшид Ходжаев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти – ФАОнинг юқори бошқарув органи ҳисоланадиган минтақавий конференция раислигига тайинланганди. Бу унинг ўз ишини яхши билиши, соҳани паст-баландларини тушунадиган кадр эканини кўрсатади. Бошқа соҳаларимизга ҳам мана шундай вазирлар керак бизга.
Эсингизда бўлса, Сардоба фожиасида фақат уйлар эмас, бутун бошли пахта, ғалла ва бошқа дала майдонлари ҳам, жами 19 592 гектар экинзор талафот кўрганди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўрилган зарарлар ўрнини қоплаш, нобуд бўлган экин майдонлари ва суғориш иншоотларини қайта тиклашга ҳам катта куч сарфлади.
Вазирлик бундан кейин ҳам мана шундай ишлашда давом этишини кутиб қоламиз.