21K251Telegramda ochish
Ҳеч ким сайламаган ва яширин қарорлар қабул қилувчи тайинланган парламентнинг оқибатлари ҳақида Оилавий давлатга айланган Тожикистоннинг ҳеч ким сайламаган, Раҳмон оиласи томонидан тайинланган парламенти бундан 9 йил аввал Хитойга Тошкент шаҳри ҳудудидан 3та келадиган ер майдонини тортиқ қилиш тўғришидаги шартномани маъқуллаган. Яширин равишда, сирли равишда, ошкор этмасдан. Бу сотқинлик 9 йил давомида Тожикистон халқидан яшириб келинган. Тожикистонликлар 1,1 минг квадрат километр майдон Хитойга бериб юборилганини Хитой газеталаридаги мақолалардан билишган. Тожикистонни дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бирига ва ўзининг оилавий корхонасига айлантирган собиқ совхоз директори Имомали Раҳмон рус танклари воситасида ҳокимиятга келган. Мамлакатда унинг сиёсатини тўлиқ назорат этувчи Россия ҳарбий базаси мавжуд, меҳнатга яроқли тожикистонликларнинг ярми Россияда гастарбайтер сифатида ишлашга мажбур. Мамлакат бўғзигача ташқи қарзга ботган. Раҳмон ҳокимиятга келганидан буён мамлакатнинг жами 2,3 минг квадрат километр ҳудудини (Андижон вилоятининг ярми) ташқи қарзлар эвазига Хитойга бериб юборилган. Қаранг, шундоқ ёнгинамизда парламенти яширин қарорлар қабул қиладиган, бўғзигача ташқи қарзга ботган шунақа ғалати давлатлар бор.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin