Қўшниларимиз давлатчилик учун эҳтимолий хавфларни биздан кўра илдамроқ илғашмоқда
Қозоғистон парламенти хорижий шахстларга ер сотиш ва ижарага беришни бутунлай тақиқлаш тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчаларни Ер кодексига киритди.
Эндиликда хорижий жисмоний ва юридик шахслар, ҳатто билвосита кўринишда ҳам Қозоғистонда ер сотиб ололмайдилар.
Мазкур ўзгаришлар Президент Токаевнинг ташаббуси билан ва шахсий позициясидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда. Бундан беш йил муқаддам Қозоғистонда маҳаллий аҳолининг хорижийларга, айниқса хитойларга ер участкаларини берилишига қарши норозиликлар юз берганди.
Қозоғистон икки йирик мустабид ва истилочи давлат - Россия ва Хитой ўртасида жойлашган. Россия ва Хитойдан мамлакат ҳудудига нисбатан турли гибрид кўринишларда минбарлардан даъволар янграб туради.