16K108Telegramda ochish
Иштаҳа овқат маҳали, тақиқлар эса имзоланаётган вақтида келади Аввал ёзганимиздек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган қарор имзоланди. Бугун қарорнинг матни қонунчилик платформаси базасида пайдо бўлди. Эътиборлиси, давлат харидларида иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар рўйхати лойиҳа вақтида 300 га яқин эди, имзоланган вақтда уларнинг рўйхати 500дан ошиб кетган. Тақиқлар илҳоми қарор имзоланаётган вақтида роса жўш урган кўринади. Рўйхатни кўриб икки ҳолатга эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Бири ўта ёмон, иккинчиси эса умид беради. Ёмони. Давлат харидларида иштирок этиши тақиқланган товарлар рўйхатида мутлақ эътиборни бизнесмен амалдорлар ва уларнинг манфаатлари доирасидаги компаниялар ишлаб чиқарадиган товарлар мавжудлиги тортади. Яъни бундан буён давлат харидларида юзлаб товарлар позицияси бўйича фақат бизнесмен амалдорлар ишлаб чиқарадиган товарлар иштирок эта олади холос. Давлатнинг чўнтагидан амалдорнинг чўнтагига қараб оқади солиқ тўловчиларнинг пуллари. Умид берадигани. Давлат харидларида иштирок этиши тақиқланган товарлар рўйхатида енгил автомобиллар ҳам бор. Агар қарор ростанам ва росмана ишласа, энди ўзбек чиновниклари фақат Спарк, Нексия ва Ласетти сотиб олишлари мумкин холос. Эсингизда бўлса, ҳеч ким сайламаган ўзбек ҳокимларини Нексия-3га ўтказиш орзуимиз эди. Импорт қилинган Трейлблейзер ё Тахоларни сотиб олиш ушбу қарор талабларини бузиш ҳисобланади. Кўрамиз, ўзларининг қоидаларига ўзлари қандай амал қилар эканлар. Дарвоқе, тақиқланган товарлар рўйхатида ароқ ва вино ҳам бор. Зиёфат ва қабулларда солиқ тўловчиларнинг пуллари эвазига қиммат импорт ароқ ва виноларни сипқорадиган ўзбек чиновниклари энди одамни касал қиладиган ва ўлдирадиган ўзбек ароғини ичишга ўтармикан? Диққат билан кузатамиз. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin