Ўзбек амалдорларининг севимли дастёри, АҚШда ишлаб чиқариладиган “миллий” автомобиль Chevrolet Traverse энди 795 млн.сўмдан (65 минг доллар). Бир йил аввал, ҳали ўзбек амалдорлари "маҳаллий" автомобилларга ёппасига ўтказилмай туриб Traverse'нинг аввалги 3,6 литрлик версиясини 657,7 млн.сўмга (51 минг доллар) биров сўрамаётган эди. Хитой ва АҚШда ишлаб чиқариладиган ўзбек "миллий автомобиллари" до
Chevrolet Traverse
Mahsulotlar"UzAuto Motors" АЖ: “Видеода кўрсатилган "Малибу-2" автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистонга юборилмоқда”. Ўзбек чиновниклари яна озгина сабр қилишса, мартдан бери орзиқиб кутишаётганлари - “маҳаллий” Малибулар кеп қолади. “Маҳаллий” Tahoe’ ва Travers’лар қачон АҚШдан самолетга ортилиши ҳақида монополистимиз бирон
Миллий монополист чайқовчимиз Malibu (Хитой ва Кореяда ишлаб чиқарилади), Traverse ва Tahoe’га (АҚШда ишлаб чиқарилади) контрактацияни тўхтатипти. Ҳозирда savdo.uzavtosanoat.uz платформасида тўрт русумдаги автомобиль таклифи қолган холос (Captiva ҳам божсиз чайқовчилик йўли билан келтириб сотилади). Хорижий автомобиллардан воз кечиб, “маҳаллий” автомобилларга ўтираётган чиновникларга АҚШ ва Хито
Ҳукумат раиси ва ўринбосарлари Malibu, парламент катталари Tahoe’да юрса, вазирлар ҳам Malibu’да юрса уят бўлар? Янги ўлчовлардан келиб чиқилса, Onix ва Tracker айнан вазирбоп мошин кўринади (ҳа, айрим вазирларга фақат метанда юрадиган Damas ярашади). Қолаверса, уларни локализациясига қараб росмана маҳаллий мошин деса бўлади (чайқовчи монополистлар фақат ғилдирагини қотирган импорт мошинлардан фа
Монополист энди фақат чайқовчилик қиладими? Cobalt ва Lacetti'га контрактациялар тўхтаганига олтинчи ой ўтиб, энди нархи 200 млн.сўмнинг тепасида бўлган Onix ва Tracker'га шартнома бериш ҳам тўхтаган. Ҳозирда автосалон ва тегишли иловадан фақат бож тўламасдан, олиб сотарлик кўринишида келтирилаётган 419 млн.сўмдан 1,1 млрд.сўмгача бўлган Malibu, Equinox, Traverse ва Tahoe автоларига шартнома қили
Кутилганидек, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар нархини оширди: Прейскурант бўйича Gentra/Lacetti — 12 фоизга, Damas/Labo, Spark, Сobalt , Nexia-3 — ўртача 10 фоизга қимматлаган. Хусусан: Spark 4-позиция — 104 миллион 95 минг сўм; Gentra 1-позиция — 128 миллион 284 минг сўм; Gentra 3-позиция — 153 миллион 506 минг сўм; Nexia-3 АТ/+ — 119 миллион 921 минг сўм;
Бугун эрталабгача Uzavtosavdo иловаси ва боти орқали контрактация тузиш мумкин бўлган маҳаллий автомобиллар фақат Damas ва Labo эди. Айни соатларда ўзбек истеъмолчилари учун охирги танлов бўлган мазкур имконият ҳам йўқолган. Uzavtosavdo иловаси ва боти орқали таклиф рўйхатида ҳозир фақат чайқовчилик йўли билан (бож тўламай) хориждан келтирилиб сотилаётган 947,5 миллион сўмлик Tahoe, 647,6 миллион
Ўзбекнефтегаз қудуқларни қанча кўп бурғулагани сари газ ишлаб чиқариш шунча камаймоқда. UzAutoMotors автомашина ишлаб чиқаришни кўпайтиргани сайин соф фойдаси қисқариб бормоқда. Буни UzAutoMotorsнинг 9 ойлик молиявий натижаларидан кўриш мумкин. Айрим эътиборли ва саволли жиҳатлар. Маҳсулот сотишдан соф тушум 15%га ошиб 19,9 трлн.сўмга етган. Аввалроқ автомашиналар ишлаб чиқариш хажми ушбу даврда
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги навбатдаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа мундарижаси бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган. Хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган 300дан
Бу жуда тўғри. Монополист «Ўзавтомоторс»га қарши ҳар қандай восита билан курашиш лозим. Шу ўринда ҳурматли депутатимиздан EQUINOX, TRAVERSE, TRAILBLAZER ва TAHOE моделларини импорт қилишда «Ўзавтомоторс» бож тўловларини амалга ошираяптими ёки йўқми, шу масалани ҳам кун тартибига олиб чиқишни сўрайман. Бу моделлар истисно тариқасида бож тўловларисиз Ўзбекистонга келтирилаётган бўлиши ва давлатга
Эътибор берсангиз, “UZAUTOMOTORS” АЖ энг катта нархлар манипуляциясини бойлар учун мўлжалланган қиммат русумдаги автолар билан эмас, энг кам таъминланган, қўли калта юртдошларимизнинг танлови бўлган Дамас билан амалга оширган. Дамаснинг устига 15,7 миллион сўм ёки амалдаги прейскурант нархининг 21%игача "қўйиб юборилган". Нархлар манипуляцияси амалга оширилган автолар рўйхатида ўта бойларга ва чи