24K217Telegramda ochish
Яна бир бор монополист цинизми ҳақида Эътибор берсангиз, “UZAUTOMOTORS” АЖ энг катта нархлар манипуляциясини бойлар учун мўлжалланган қиммат русумдаги автолар билан эмас, энг кам таъминланган, қўли калта юртдошларимизнинг танлови бўлган Дамас билан амалга оширган. Дамаснинг устига 15,7 миллион сўм ёки амалдаги прейскурант нархининг 21%игача "қўйиб юборилган". Нархлар манипуляцияси амалга оширилган автолар рўйхатида ўта бойларга ва чиновникларга мўлжалланган Chevrolet Malibu 2, Chevrolet Tracker, Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Equinox, Chevrolet Traverse, Chevrolet Tahoe каби бир неча юзмиллион сўмлик автолар йўқ. Монополист юзсизларча бойларни эмас, биринчи навбатда камбағал ва муҳтож қатламларни чув тушириб келган. Олий даражадаги иккиюзламачилик ва очкўзлик бу. Антимонополия эса яна маладес. Қўмитадагиларга "Uzcard иши"ни эсдан чиқариб қўймасликни ва вақт топиб ОТМларда контрактлар таннархи калькуляциясига ҳам алоҳида эътибор қаратишини сўраб қоламиз. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin