Тенг ҳамкорлик Германияни Марказий Осиега қайтишини тақозо этади
Бербок хонимнинг ташриф давомида айтган баёнотлари Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги истиқболи учун муҳим амалий принципларга айланади, деб умид қиламиз.
Лекин бунинг учун Германия Марказий Осиега, демакки, Ўзбекистонга ҳам қайтиши керак.
Минтақамизда Россия ва Хитойнинг таъсири кучайиши бир кунда юз бериб қолмади. Ғарбнинг, Германиянинг Афғонистондан чиқиб кетиши бу жараённи, афсуски, фақат тезлаштирди ва кучайтирди.
Энди қайтиш, мувозанатни, паритетни тиклаш осон бўлмайди. Узоқ муддат ҳам керак.
Афсуски, масофа жуда узоқ. Ўзаро савдоимиз катта эмас. Германия минтақамиздаги бирон давлатнинг ТОП 5 савдо ҳамкори рўйхатида йўқ. Шунинг учун афзалроқ йўналишларда, масалан, таълим, медиа, маданият, гуманитар соҳаларга кўпроқ урғу бериш керак. Дарвоқе, кейинроқ иккинчи жадид авлодига айланган Туркистон ва Бухоро ёшлари Германияга ўқишга юборилганига бу йил 100 йил тўлди.
Ҳарбий соҳада ҳамкорлик тобора мураккаблашиб, зиддиятлашиб бораётган дунёда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга жуда катта ёрдам берган бўларди. Бизнинг кучли армиямизга энг замонавий немис қуроллари керак.
@the_bakiroo