Ташқи савдо диверсификацияси борасида мақсадли стратегия керак
Ташқи савдоимизнинг 35-40 фоизи Хитой ва Россия ҳиссасига тўғри келади. Биз уларга хомашё сотамиз, улар эса бизга хусусан бизнинг хом-ашёдан ишланган тайёр маҳсулот ёки Россия ва Хитойга боғлиқликни янада оширадиган техника ва ускуналар сотади. Йиллар давомида бизнинг фойдамизга ишламайдиган статус-кво ўзгармай келмоқда.
Иқтисодиётимиз мундарижаси, ҳозирги ва яқин истиқболдаги реалликлардан келиб чиқилса, энг йирик ташқи савдо ҳамкорларимиз Қозоғистон, кейин эса Туркия бўлиши керак.
Собиқ метрополия ва эҳтимолий агрессор Россия ва эҳтимолий душман Хитойдан масофа сақлаш учун ҳам ташқи савдо таркибини энг яқин қўшнимиз Қозоғистон ва қардош Туркия фойдасига диверсификациялашимиз лозим ва лобуд.
Гап шундаки биз Қозоғистон ва Туркия билан товар позицияларида асло рақобатчи эмасмиз.
Ҳа паразитлашган протекционистлар (улар давлат идораларини тўлдириб ўтирипти) ва давлат буюртмаларини эмиб ётган маҳаллийлаштирувчилар (юқоридагиларнинг чўнтаклари) буни асло тан олмайди. Ва шунинг учун ҳам бу борада тайинли стратегик вазифаларнинг ўзи йўқ.
@the_bakiroo