Турк лираси учун синовли ой яқинлашмоқда
Ички монетар муаммолари бироз ортга қайтган турк лирасини июнь ойида янги синов кутиб турипти. Бу 9,2 млрд.доллардан ортиқ ташқи қарз бўйича мажбуриятлар юзасидан тўловлардир. Хусусан, келаётган ойда Туркия суверен қарз бўйича 2,2 млрд.долларлик, турк компаниялари эса корпоратив валюта облигациялари бўйича қарийб 7 млрд.долларлик тўловлар амалга ошириши керак бўлади.
Айни дамда доллар/лира жуфтлиги 8,40дан ўтмоқда. Маълумот учун, Ўзбекистон экспортида таркибида Туркия ўтган ойда собиқ метрополия Россияни қувиб ўтиб кетди. Турк лирасининг эҳтимолий қадрсизланиши экспортнинг Туркия йўналишида ўсишини бир муддат чеклаб қолиши мумкин