ХВЖ миссияси билан Ер ислоҳоти муҳокама қилинган, Ер ислоҳоти ҳақида нималар маълум?
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси ҳар йилги анъанавий Маслаҳатлашувлар доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлигида иқтисодий блок раҳбарияти билан учрашувлар ўтказган.
Томонлар мамлакатимизда иқтисодий ривожланиш тенденсиялари, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан муҳокамалар олиб боришган. Эътиборлиси, муҳокама қилинган масалалар орасида Ер ислоҳотлари мавзуси ҳам бўлган.
Жорий йил бошида қишлоқ хўжалиги ерларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича тажриба-синовлар бошланган эди. Тажриба доирасида фермер хўжаликларининг ер майдонларининг 80%ини ўз ихтиёри билан топшириши ва қолган ернинг 20%ини фермерга ижарада қолдириш механизмлари ҳам акс этган. Мазкур тажриба куздан бошлаб бутун Ўзбекистонга қўлланилиши мумкин.
Нима бўлгандаям, узуқ-юлуқ, эътирозли ва саволли тажрибаларни айтмаса, Ер ислоҳотларининг на мақсадлари, на концепцияси, на стратегияси эълон қилинган.