Ер усти кўприклари фақат пул ўзлаштириш вазифасини бажарадими?
Идеалда шаҳарда ер усти кўприклари умуман бўлмаслиги керак. Пиёдалар устувор равишда ерда ва тўсиқсиз ҳаракатланиши лозим. Лекин буни мошиндан тушмайдиган ўзбек чиновниклари қаердан билсин? Қолаверса, қиммат кўприк қуриб пул ишлаш лоббиси тинимсиз босим қилиб турса.
Анҳор нашри пойтахтдаги ер усти кўприклари бўйлаб навбатдаги репортажни тайёрлаган (бу биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмас).
Дарвоқе, бир йил аввал сенаторларимиз ҳам ер усти кўприкларидаги лифт ва эскалаторларнинг ишламаётгани масаласини кўтаришганди. Амалда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ (ташрифлар бўладиган кунларни айтмаса).