24K439Telegramda ochish
"Долядаги газ заправкалар", кейин аҳоли ҳисобига ёзиладиган нотўловлар ва йўқотишлар ҳақида Тахминий ҳисобларга кўра, 2021 йил давомида 2 млрд.куб ҳажмидаги "ҳисобга олинмаган газ" автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКС) эгаларига 3,7 трлн.сўм (340 млн доллар) келтирган. Давлат тўланмаган солиқлар кўринишида 1,3 трлн.сўм, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ олинмаган фойда кўринишида 2 трлн.сўм йўқотган. Анҳор.ўз охирги уч йилда АГТКС шоҳобчаларига жуда катта ҳажмларда газ ажратилаётгани ва бу ўсаётган ҳажмнинг аҳолига етказилаётган газ бўйича нотўловлар миқдорига мутаносиб эканига эътибор қаратган. Нашр кейинчалик аҳоли ҳисобига "ёзиладиган" энг катта ўғирлик схемалари воҳага кетиш йўлларида М-39, М-34, М-37, А-373, А-378 ва А-380 трассаларида юз бериши, бу манзиллардаги бизнеснинг реал вакиллари ким ва кимлар билан келишишига қараб уч тоифага бўлинишини қайд этади: Биринчи тоифа АГТКС эгалари маҳаллий чиновниклар ва туман миқёсидаги кучишлатар билан аффилланиб кетган, бу ерда ҳисобга олинмаган газ ўртача 30%ни ташкил этади. Иккинчи тоифа АГТКС эгалари вилоят чиновниклари ва вилоят миқёсидаги кучишлатарлар билан боғланган. Бу уларга 50-70 фоизгача газни счетчикдан ташқарида сотиш имкониятини беради. Учинчи тоифадагилар эса еб тўймас ва чўкмас аждарҳолардир. Республика миқёсидаги чиновниклар билан алоқаси мавжуд Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги таъсирчан бизнесменлар сотилаётган газнинг 90 фоизгача қисмини счетчикдан ўтказмайди. Дарвоқе, Ўзбекистонликлар, айниқса воҳалик ватандошларимиз араб шайхларидек ҳаёт тарзини кечирадиган ва улар кимларга тегишли эканини яширмайдиган заправка қироллари бўлган шахсларни жуда яхши танишади. Тошкент, Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсидаги заправкаларда ҳисобга олинмай сотиладиган газ миқдори 20 фоизгача етиши айтилади. Нашр шуниингдек, аҳоли истеъмолига ёзиладиган газ ўғирлиги қай тартибда амалга оширилишини техник ва технологик нуқтаи назардан кенг ўқувчилар тушунадиган тилда батафсил ёритган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin