17K29Telegramda ochish
Бозор - бу ҳисоб-китоб дегани Тижорий газ истеъмолчиларининг газ ўғирликлари тўғрисидаги хабарларни ўқиб тезроқ, имкон қадар тезроқ ҳисоб-китобларни жойига қўйиш ва бозорга ўтишимиз кераклигига яна бир бор амин бўламан. Тошкент вилоятидаги “FROZEN GAZ” МЧЖга қарашли газ тўлдириш шохобчаcи 623 минг куб метр ёки бугунги тарифларда 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган. Ёзишларича, бу 35 000 та аҳоли хонадонларининг бир кунлик газ истеъмолига тенг. Газ бозор қийматисиз, ўлчовсиз, ҳисоб-китобсиз қолаверса, доим ўғирлашга, ўзлаштиришга рағбат бераверади. Ўғирлик ва ўзлаштиришларни тотал назорат ўрнатиб тугатиб бўлмайди. Барча занжирларда, конлардан тортиб магистрал трубаларгача, тижорий истеъмолчилардан чакана истеъмолчиларгача самарали учет керак ва тезроқ бозорга юзланиш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin