Хитойнинг цемент заводлари Ўзбекистон бозорида устунликка эришди
Анҳор Ўзбекистон цемент бозоридаги вазият ҳақида қизиқ материал тайёрлаган.
Мақоладан айрим хулосалар:
"Сўнгги икки йил ичида Ўзбекистондаги цемент заводларининг деярли ярми фаолиятини тўхтатди — ҳозирда фақат 24 та корхона фаол, улардан тўққизтаси хитойлик компанияларга тегишли".
"Хитой экспансиясининг уч босқичли сценарийси келтирилган: аввал “Бир макон— бир йўл” лойиҳаси доирасида цемент импорти, кейин маҳаллий рақобатчиларни нарх тушириши орқали бозорга киритмаслик, охирида эса нархларни ошириш.
Хатда Мянма, Индонезия ва Камбоджадаги ўхшаш ҳолатлар мисол келтирилган ҳамда Тожикистондаги цемент қувватларининг 90 фоизи хитойлик компанияларга тегишли экани таъкидланган".
"Хитой цемент заводларининг Ўзбекистонга оқиб келиши ички бозорни тубдан ўзгартирди, нархлар босими ва ортиқча тўйинганлик сабабли маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни омон қолиш ёқасига олиб келди. Давлат аралашуви ва демпингга қарши жазо чоралари билан вазиятни тузатишга уринишлар кузатилмоқда. Бироқ янги заводлар қурилиши давом этмоқда, демак, бозорнинг ортиқча тўйинганлиги хавфи сақланиб қолмоқда".
Эҳтиёждан ортиқча ишлаб чиқариш имкониятларига қарамай, янги цемент заводлари қуриш таклифлари берилаётганини Давлат раҳбари ҳам танқид қилган эди.
Цемент бозорида хитой экспанцияси ва ортиқча ишлаб чиқариш муаммоси пайдо бўлиши ҳақида 3 йил аввал ёзган эдик.