27K169Telegramda ochish
Дори воситалари нега қиммат? Кунўз Элдор Аъзамов билан суҳбатда Ўзбекистонда дори воситалари нархининг баландлиги сабабларини ўрганган. "Ўзбекистонга дорилар Европадан, Ҳиндистон, Туркия, Россия каби бир қатор давлатлардан кириб келади. Лекин бизлардаги нарх билан қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистонни солиштирсангиз, нархлар баланд. Мисол учун, Plavix деган таблетка 75 мг, 28 дона Ўзбекистонда ўртача нархи 19 доллардан 23 долларгача атрофида туради. Қозоғистонда 15 доллар атрофида, Тожикистонда 11-18 доллар атрофида, Россияда 9 доллар, Туркияда бор-йўғи 7,5 доллар атрофида туради. Бу – ўртача тахминий нарх”. "Дистрибютор, импортёр бир-бири билан келишади ва масалан ундан бошқа ҳеч ким бу дорини Ўзбекистонга олиб кира олмайди. Яъни мен шахсан 100 та дорихонам бўлган тақдирда ҳам борсам-да, Европага бориб юқорида санаб ўтган корхоналарга “менга дори сотинглар” десам, “йўқ, Ўзбекистонда вакилимиз бор, шундан олаверинг” дейди". "Бтун дунёда, тажрибада референт нархлар ўзининг мавқейидаги давлатларнинг референт нархлари асосида энг паст миқдорда, энг паст нарх танланиб, шундан қиммат олиб келиш мумкин эмас деб белгиланса, бизда импорт шартномаларига асосан белгиланади. Яъни кимдир импорт қилмоқчи, юқоридаги фирмалар ёки корхона, ташкилотлар импорт нархни белгилайди ва импорт нархда улар хоҳлаган нарх белгилаши мумкин-да. Бу шубҳали. Натижада Ўзбекистон бозорларида дориларнинг нархи кескин баланд”. "Чакана савдодаги ходим сифатида шуни айтмоқчиманки, нимагадир фақат шу маркировкалашнинг ўзи амалга ошириляпти-да. Бу билан дорилар нархини аксинча туширишмас. Яъни бу импортёрга ҳам, дистрибюторга ҳам қўшимча харажат, қўшимча вақт талаб қиладиган нарса. Яъни бу билан дори нархи тушмайди". Ўқиш учун. Кўриш учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin