24K70Telegramda ochish
“Бадавлат аёл” лойиҳасида иштирок этишдан аввал эҳтиёткор бўлинг! Рақобат қўмитаси келиб тушаётган шикоятларни, хусусан, дарслар ўз вақтида ташкил этилмаётгани ёки таълим жараёнлари профессионал устозлар томонидан ўтказилмаётгани, 3 ойлаб дарслар ўтказилмаётган бўлса-да, истеъмолчилардан ҳар ойлик тўловлар пластик карталардан автоматик тарзда ечиб олиниши, Шартномани бекор қилиш жараёни оғирлаштирилгани, айниқса чекка ҳудудлардаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрига келиш талаби қўйилганлиги каби ҳолатларни ўрганган ҳолда, ватандошларимизга "Бадавлат аёл" лойиҳаси бўйича қуйидаги огоҳлантириш билан чиққан: Тақдим этилаётган шартнома шартлари билан пухта ва батафсил танишиб чиқинг; Моддий ва вақтинча имкониятларингизни холисона баҳолаб, қарор қабул қилинг; Ҳеч қандай ҳолатда шахсий маълумотларингиз, жумладан банк картангизга оид маълумотларни ишончсиз шахслар ёки платформаларга тақдим этманг; Онлайн платформалар орқали идентификация жараёнларини амалга оширишдан олдин, хизматнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва манфаатдорлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилинг. Қўмита, шунингдек, “HELPDESK” МЧЖ (Бадавлат аёл лойиҳаси ташкилотчиси) ва “SHAFFOF MOLIYA” МЧЖ (Uzum Nasiya, молиялаштирувчи ташкилот) билан муаммоли вазиятни ўрганаётганини маълум қилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin