Истеъмолчилар учун “тез ёрдам” бўладими?
Регулятор банк хизматларида учраётган ҳолатларни кўриш, уларга тезроқ муносабат билдириш ва хизматларни янада қулай ҳамда сифатли қилиш мақсадини кўзлаган “Банкда нима гап” лойиҳасини ишга туширганини маълум қилмоқда.
Аввалроқ, банк хизматларидан фойдаланишда истеъмолчиларга банк хизматлари бўйича регуляторга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш каналлари яратилиши айтилганди.
Кейинги пайтларда истеъмолчиларнинг банк хизматларини олишда муаммолари кўпайган, лозим даражада жазо ёки таъсир чоралари кўрилмаётгани учун айрим банклар тобора авжига ҳам чиқмоқда.
Шунинг учун бундай барча шикоят ва ташвишларни бир жойга жамлаган “тез ёрдам” платформаси керак эди.
Муаммоларга дуч келаётган бўлсангиз, @bankdanimagap каналига қўшилинг. Шикоят ва сўровларингизни @tajriba_lab_bot’га юборинг.
“Энг кўп такрорланган ва кўпчиликка тегишли масалаларни эълон қиламиз, тегишли банкдан расмий жавоб ва изоҳ оламиз”, — дея ваъда қилишмоқда.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/13569@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/12682@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/13208@the_bakiroo