Банкларнинг истеъмолчилар билан ишлаш сифати рейтинги эълон қилинади
Сенаторлар ҳисоботдан сўнг қатор масалаларни, хусусан, муаммоли кредитлар ўсиши тенденциялари, имтиёзли кредитлашни қисқартириш, шунингдек, банк хизматларидан фойдаланишда истеъмолчиларнинг ҳақ ва ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳам кўтаришган.
Марказий банк раисига кўра, эндиликда банкларнинг истеъмолчилар билан ишлаш (коммуникацияси) рейтинги шакллантирилади ва очиқланиб борилади. Шунингдек, истеъмолчиларга банк хизматлари бўйича регуляторга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш каналлари яратилади.