Банкларда истеъмолчи ҳаққининг устуворлиги тизимли таъминланади
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ишлаш бўйича қоидаларга навбатдаги, 12- ўзгаришлар рўйхатга олинган.
Эндиликда банклар истеъмолчи ҳаққини ҳар гал бузганда, бу жузъий хато деб қутула олмайди. Такрорланувчи камчиликларга нисбатан тизимли камчилик ўлчови киритилмоқда. Тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича “чоралар кўрилмаган” деб ҳисоблаш мезонлари ишга тушади.
Банклар энди оқибатларни ёпиш билан чекланмай, мурожаатларни кўриб чиқишда уларни келтириб чиқарган сабабларни ҳам бартараф этиши шарт бўлади.
Бунда банк Бошқаруви ва ички аудит хизматининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги ҳисобдорлиги кучайтирилади.
Истеъмолчилар ҳаққининг устунлиги принциплари бошқа — энергетика, коммунал хизмат, қурилиш, транспорт (ҳаво ва темир йўл) каби истеъмолчилар одам ҳисобланмайдиган соҳаларга ҳам кўчиши керак.