19K56Telegramda ochish
Карточкангизни банкомат "еб қўйса", туя эмаслигингизни исботлашингиз шарт эмас Марказий банк банк картасидан маблағлар ечиб олиниши, лекин нақд пул берилмаслиги, узоқ кечикиш билан қайтарилиши ёки муваффақиятсиз амалиёт бўйича хизмат ҳақи ушлаб қолиниши каби ҳолатлар иккинчи даражали техник ҳодиса сифатида эмас, балки истеъмолчиларнинг мулкий манфаатларига бевосита таъсир кўрсатадиган масала сифатида кўриб чиқилиши шартлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Регляторга кўра, мижоз картаси банкоматда қолиб кетганлиги юзасидан банкка ёки тўлов ташкилотига қилган мурожаатларининг ҳолати ҳақида мижозни ўз вақтида хабардор қилмаслик ҳамда мазкур масала бўйича банк, тўлов ташкилоти ва жараённинг бошқа иштирокчилари ўртасида масъулиятни биридан бошқасига ўтказиб юбориш каби карта эгаларига нисбатан адолатсиз муносабат шаклланмоқда. Шунинг учун, бонкалар, тўлов тизими ва тўлов ташкилотларига кўрсатмалар юборилган. Хусусан: нақд пул берилмаслиги ёки картани ушлаб қолиш каби ҳолатларни мижознинг мулкий манфаатига дахлдор устувор мурожаат деб белгилаш, мурожаат қабул қилинганда унинг идентификацион рақами ва кўриб чиқиш муддатини тасдиқловчи тасдиқнома тақдим этиш; агар муаммони ички манбалар (журналлар, видео, инкассация далолатномаси ва ҳ.к.) орқали тасдиқлаш мумкин бўлса, мижозни банк офисига такроран чақирмаслик ҳамда муаммони ҳал қилишда турли бўлинмалар ёки ташкилотлар ўртасида сарсон қилмаслик; "мурожаатни кўриб чиқиш"дан "кафолатланган натижа" моделига ўтиш, бунда асосий кўрсаткич сифатида пулдан фойдаланиш имконияти тикланган вақтни ҳисобга олиш ҳамда тўлов тизимлари томонидан тасдиқланган хатоликлар бўйича маблағларни мижоз мурожаатисиз "проактив" тарзда қайтаришни кенгайтириш; ички тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиб, лозим даражада бажарилмаган амалиётлар бўйича ушлаб қолинган хизмат ҳақларини (комиссия) асосий сумма билан бир вақтда ёки автоматик равишда мижозга қайтаришни йўлга қўйиш талаб қилинган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin