19K35Telegramda ochish
Омонатчилар ҳақларини очиқча бузаётган “ҳалол-пок” бонкалар энди жазоланар? Ҳа, бугундан муайян молиявий маҳсулот, бизнес жараён, хизмат кўрсатиш тартиби, ахборот тизими ёки ички назоратда бир марталик эмас, балки такрорланиб турадиган ва мижозлар ҳуқуқлари бузилишига олиб келадиган тизимли камчиликка йўл қўйган банкларга нисбатан қаттиқ жазо кўришни назарда тутган қоидалар кучга кирди. Банклар энди оқибатларни ёпиш билан чекланмай, мурожаатларни кўриб чиқишда уларни келтириб чиқарган сабабларни ҳам бартараф этиши шарт бўлади. Масалан, охирги ойларда, айрим бонкалар, бозорда фоизлар пасайиши фонида амалдаги омонатлар бўйича омонатларчилар ҳақларини пинҳона (техник ишлар баҳонасида), очиқча ва ҳатто намойишкорона бузишни, омонатлар шартларига бир томонлама камситувчи ўзгартиришлар киритишни нормага айлантириб олишди. Бу ҳолатлар бўйича регулятор Марказий банк ёки Антимонополия органи ҳозирча муносабат ҳам бергани йўқ, чора ҳам кўргани йўқ. Балки мана энди бу “ҳалол-пок” бонкаларга нисбатан аёвсиз, тенг ва адолатли ҳаракатларга гувоҳ бўлармиз? Ахир тизимли камчилик қоидаси чиройли сўзлар учун эмас, истеъмолчини нотенг шароитларда ҳимоялаш учун қонунчиликка қўшилди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin