19K118Telegramda ochish
Котлован бозоридаги таваккалчиликлар: Чиройли расмлар ортидаги молиявий тузоқлар Ҳали қурилиши тугалланмаган лойиҳалардан уй сотиб олаётганлар оддий харидор эмас, балки рискка шерик бўлаётган инвесторлардир. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тақдим этган маълумотлар бу борадаги муҳим жиҳатларни кўрсатиб беради. Биринчидан, рекламага ишониб пул тикмаслик, объект бошига бориб вазиятни кўриш шарт. Иккинчидан, шартномадаги тўлов графиги, муддатлар ва жарималар олдиндан текширилиши керак. Энг муҳими, давлат органлари хусусий шартномаларга аралашмайди. Масъулият тўлиқ харидорнинг ўз зиммасида. Объектдаги QR-кодни сканер қилиш орқали ҳужжатлар базасини мустақил текшириш тавсия этилади. Батафсил вазирлик эълон қилган видеода тушунтирилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin